1

Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга ташрифи кутилаяпти

СИЁСАТ 12.03.2018, 12:04
Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга ташрифи кутилаяпти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 15 март куни Қозоғистонга бориши кутилаяпти. Бу ҳақда "Халқ сўзи" нашрида маълум қилинди.

Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё мамлакатлари – Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Тожикистон Республикаси, Туркманистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси раҳбарларининг Ишчи(маслаҳатлашув) учрашувида иштирок этади.

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев Қозоғистонда Ўзбекистон Йилининг расмий очилиш маросимида иштирок этиши режалаштирилмоқда. Икки давлат раҳбари санъат усталарининг гала-концертида ҳам қатнашади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1