АсосийJamiyat

Тошкент шаҳар ЙҲХБнинг янги рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаси очилди

'Тошкент шаҳар ЙҲХБнинг янги рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаси очилди'ning rasmi

12 мартдан Миробод тумани Водил кўчаси 54-уй манзили бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг янги рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаси очилмоқда. Ушбу бўлинма Мирзо Улуғбек тумани аҳолисига хизмат кўрсатади, деб хабар беради пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Шу кундан Яккасарой тумани аҳолиси Сергели тумани “Сергели-авто бозори” МЧЖ ҳудудида жойлашган ИИББ ЙҲХБнинг 1-сонли туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаси томонидан хизмат кўрсатилиши йўлга қўйилмоқда.

Шунингдек, Тошкент шахар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлим ва барча бўлинмаларида ҳафтанинг душанба куни иш куни этиб белгиланди. Фақатгина Чилонзор туманида жойлашган 3-туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаси таъмирлаш ишлари туфайли 19 мартдан бошлаб ҳар душанба куни ҳам ишлайди.

Бундан ташқари барча бўлим ва бўлинмаларда қўшимча равишда жамғарма кассаларининг дарчалари очилди. Транспорт воситаларининг агрегат рақамларини солиштириш масканида катта навбатларни бартараф этиш мақсадида қўшимча ходим ва воситалар жалб этилди. Фуқароларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш учун қўшимча хоналар ташкил этилди.

    Бошқа янгиликлар