1

Мажбурий ижро бюросининг 121 нафар ходимига нисбатан қаршилик кўрсатган қарздорларга қонуний чоралар кўрилди

ЖИНОЯТ 14.03.2018, 09:22
Мажбурий ижро бюросининг 121 нафар ходимига нисбатан қаршилик кўрсатган қарздорларга қонуний чоралар кўрилди

10 ой мобайнида Мажбурий ижро бюросининг фаолиятида давлат инспекторларига 121 маротаба қаршилик кўрсатилгани қайд этилди.

Мазкур фактлар юзасидан 56 та жиноий иш қўзғатилган, 20 нафар тан жароҳати етказган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.

Масалан, Самарқанд вилояти Булунғур туманида яшовчи Бахтиёр Эшматовга нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, ойлик маошидан 10 % ушлаш ва шартли равишда ахлоқ тузатиш ишларига жалб этиш жазоси қўлланган.

У электр энергияси учун 7,5 миллион сўм қарз бўлган ҳолда, хонадонини электр тармоғидан узган МИБ ходимини ҳақорат қилиб, калтаклаган.

Мазкур ҳолат Наманган вилоятининг Норин туманида ҳам такрорланган. Бу ерда ҳам фуқаро Нодир Азизов узоқ вақт мобайнида электр энергияси учун ҳақ тўламаган ва МИБ ходимининг талабига бўйсунмай, унга қариндошлари билан бирга ҳужум қилган ва аёвсиз калтаклаган. Оқибатда МИБ ходими касалхонага ётқизилган, Нодир Азизовга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Жорий йилнинг 17 февраль куни шундай ҳолат яна такрорланган. Қашқадарё вилоятининг Косон туманида МИБ ходими Исомиддин Тўлаганов пичоқланган ҳолда касалхонага келтирилган. У хизмат вазифасини бажараётган вақтда савдо дўкони электр тармоғига ноқонуний равишда уланганлигини аниқлаган. И.Тўлаганов аниқланган ҳолат юзасидан далолатнома тузган, бундан норози бўлган дўкон эгаси жанжал кўтариб, унга пичоқ санчган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1