Украинада антиқа фото студия иш бошлади, деб хабар берди Рейтер агентлиги.
Гап шундаки, Art Pet номли бу студия фақат жониворларни суратга олиш учун мўлжалланган бўлиб, одамлар бу ерга уй ҳайвонлари билан келиб уларни расмга туширишлари ёки ўзлари ҳам бирга суратга тушишлари мумкин.
Фото студия эгаси Наталья Кузнецованинг сўзларига кўра, жониворлар билан ишлашда алоҳида профессионалик талаб этилади. Сабаби улар камера ёруғидан ва ярим қоронғу муҳитдан қўрқишади.






