АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида мактаб ўқувчилари иштирокида норозилик намойиши бўлиб ўтмоқда, деб хабар берди Рейтер агентлиги.
Минглаб ўқувчилар дарс вақтида синф хоналарида эмас, балки Оқ уй биноси атрофида ва шаҳар кўчаларида тўпланишди. Улар мамлакатда амалда бўлган эркин қурол савдосига қарши эканликларини таъкидлашмоқда.
Акция қатнашчилари “Бизни ҳимоя қилинг!”, “Болаларни ўлдиришни бас қилинг!” деб ёзилган плакатларни кўтариб олишди.






