1

Нурсултон Назарбоев мева-сабзавотларни қўшнилардан сотиб олишга даъват қилди

СИЁСАТ 16.03.2018, 10:38
Нурсултон Назарбоев мева-сабзавотларни қўшнилардан сотиб олишга даъват қилди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев республикага мева-сабзавотларни Марказий Осиё мамлакатларидан импорт қилишга даъват қилди.

Қозоғистон президенти айтишига қараганда республикалар яқин қўшниларда бор маҳсулотларни бошқа давлатлардан олиб келишмоқда.

“Статистик маълумотларга кўра, Қозоғистон ўзида бор маҳсулотларни аллақаерлардан олиб келади. Тожикистон эса ГЭС қурилиши учун керакли металлни Европадан сотиб олмоқда. Бизнинг Карагандадаги металлургия комбинати ҳам ўша арматурадан истаганича ишлаб чиқариши мумкинку”, — деди Назарбоев.

Учрашув давомида давлат раҳбарлари ўзаро экспорт-импорт операцияларини батафсил муҳокама қилишди.

“Мева-сабзавотлар Ўзбекистон ва Тожикистонда ҳам бор. Лекин, буни қаранг-ки, биз қулупнайни Исроилдан олиб келаяпмиз. Ушбу савдодан манфаатдор бўлган тадбиркорларни фикрини ўзгартириш — бу оддий масала эмас. Уларнинг чет мамлакатларда дўстлари бор. Улар ўша ёқдан маҳсулот олиб келишдан манфаатдор”, — деди Қозоғистон президенти.

15 март куни Остонада, Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил қилинган, Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди. Ушбу давра учрашуви 2019 йилда Тошкентда бўлиб ўтади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1