Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида кўча тозалаш ишларига жалб қилинган ўқитувчини катта йўлдаги тўсиқларни оқлаш чоғида юк машинаси уриб кетган, деб ёзади Xabar.uz.
Ушбу бахтсиз ҳодиса 14 март куни юз берган. Ўқитувчи, 23 ёшли Диана Иникова зудлик билан шифохонага олиб борилишига қарамай, вафот этган. У кеча, 15 март куни дафн қилинган.
Маълумотларга қараганда, марҳума эндигина олий ўқув юртини тамомлаб, мактабда меҳнат таълими фанидан дарс бера бошлаган бўлган.






