Маълумки, Япония фуқаролари учун визалар бекор қилиниши япон аҳлининг юртимизга бўлган қизиқишининг тобора ортиб боришига янада туртки бўлмоқда. Яқинда ҳар куни миллион нусхада чоп этиладиган “Sports Hochi” нашрида чоп этилган мақолалардан бирида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ранг-баранг суратлар билан ёритилди.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати японлар ташрифи учун оммабоп ва қизиқарли бўлган шаҳарлар сифатида Самарқанд, Бухоро ҳамда Хивани эътироф этиш мумкинлиги, шунингдек, мамлакат ҳудудида буддизм даврига тегишли кўплаб ёдгорликлар бўлган Сурхондарё вилоятини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимлигини билдирган.






