Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида 20-21 март кунлари “Сумалак сайли” туризм ва миллий қадриятлар фестивалида 5 тонналик сумалак тайёрланади.
Ушбу сумалакни тайёрлаш учун Олмалиқдан 6 тоннадан ортиқ оғирликдаги улкан ўчоқ-қозон келтириб ўрнатилди.
Айни пайтда баҳор таоми учун зарур масаллиқлар тайёрланмоқда. 25 нафар онахон сумалакни пишириш учун шай.












