АсосийJamiyat

Термиз шаҳрида 700 ўринли муҳташам Санъат саройи фойдаланишга топширилди (фото)

'Термиз шаҳрида 700 ўринли муҳташам Санъат саройи фойдаланишга топширилди (фото)'ning rasmi

Яшариш ва янгиланиш байрами арафасида Сурхондарё вилояти аҳли учун Термиз шаҳрида янгидан барпо этилган муҳташам Санъат саройи фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

700 ўринли салобатли Санъат саройини барпо этишга 132 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. 32 гектар майдондан иборат ҳудуд ободонлаштирилиб, кўркам ва гўзал гўшага айлантирилди. 3 минг ўринли Амфитеатр биноси, рангли фаввора қурилди. Миллий ва замонавий архитектура ечимлари асосида қад ростлаган бино энг сўнгги техника ва технологиялар билан жиҳозланган. Хуллас, муҳташам саройда турли саҳна асарлари ва кўнгилочар томошаларни кенг намойиш этиш учун зарур қулайлик яратилган.

1.jpg

8.jpg

25.jpg
Тантанали тадбирда Маннон Уйғур номидаги Сурхондарё вилоят мусиқали драма театри санъаткорлари сахналаштирган спектакллардан парчалар ҳамда санъат усталарининг концерт дастури намойиш этилди.

Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Э.Турдимов сўзга чиқди.

Айни пайтда Термиз шаҳрида маданият ва санъат фидойилари учун иккита кўп қаватли янги уй қурилмоқда. Театр ходимлари учун яна битта кўп қаватли уй-жой қуриш кўзда тутилган. Бундай юксак эътибор ижодкор зиёлиларни юртимизда юз бераётган ўзгариш ва янгиланишларга ҳамоҳанг, ҳамнафас фаолият юритиб, халқимиз, айниқса ёшларнинг маънавий дунёқарашини янада бойитишда муҳим омил бўлмоқда.

    Бошқа янгиликлар