Гимнастикачимиз Оксана Чусовитина Бокудаги жаҳон кубогида муваффақиятли юришини давом эттирмоқда.
17 март куни афсонавий спортчимиз таяниб сакраш машқларида барча рақибларидан устун келиб, олтин медални қўлга киритганди, деб ёзади Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
18 март куни эса эса Чусовитина ходадаги машқларда 12,866 балл тўплаб, бронза медали соҳибига айланди. Бош совринни 13,400 балл жамғарган хитойлик Хуан Луо қўлга киритди. Иккинчи ўринни 12,933 балл билан унинг ҳамюрти Жиаки Лю банд этди.








