Қашқадарё вилоятининг Касби туманида 16 март куни рўй берган ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.
"Соат 15:00 атрофида Майманоқ қишлоғида яшаган, 1995 йилда туғилган Б. Хўжақулов Cobalt русумли автомобилини «Касби—Муборак—Қарлиқ» 4Р-232 йўлининг 13-километрида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни уддалай олмади. Машина шу ерда жойлашган автобус бекатига бориб урилди", дейилган хабарда.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи Б.Хўжақулов, йўловчилар А. Элмуродов ва Ш Пўлатов жароҳат олиб, воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.






