АсосийJamiyat

Судьяларга ўқотар қурол берилади

'Судьяларга ўқотар қурол берилади  'ning rasmi

Судьялар, суд жараёнлари хавфсизлиги ҳақида Адлия вазирлигининг янги 2981-сонли йўриқномаси қабул қилинди, деб хабар қилмоқда вазирлик ўзининг телеграм каналида.

Янги йўриқномада, жумладан қуйидагилар белгиланган:

- судлар, суд процесслари ва улар иштирокчилари ҳамда яқин қариндошларининг хавфсизлигини таъминлаш ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади;

- ўн олти ёшга тўлмаган шахслар, башарти улар суд процессида иштирок этувчи шахс бўлмасалар суд мажлиси залига киритилмайди;

- судга ташриф буюрувчи шахслар суд биносига шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида кириб чиқади;

- суд биносига мобил телефон, аудио, фото ва видео қайд этиш воситалари ҳамда электрон маълумот ташувчи ва узатувчи ускуналарни раислик қилувчининг рухсатисиз олиб кириш тақиқланади;

- судьяларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўқотар қурол берилади;

Зарур ҳолларда тегишли суд раисининг қарорига биноан ички ишлар органи судья ва унинг оиласи учун қуролли соқчилар ажратади;

Ушбу йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Олий суди қарори билан 2018 йилнинг 15 март куни тасдиқланди ва 16 мартдан бошлаб кучга кирди. Йўриқноманинг тўлиқ матни билан қуйида танишишингиз мумкин.

    Бошқа янгиликлар