Инсоният тарихида бутун бошли халқлар, элатлар ҳаётини ўзгартириб юборган шахслар бўлган. Уларнинг баъзилари инқилобий кашфиётлар очишган. Лекин улар ҳақидаги баъзи ақлга тўғри келмайдиган афсоналарни биламизми, дея ёзмоқда Re-actor.net нашри.
1911 йили Пабло Пикассо “Мона Лиза” картинасини ўғирлаганлар гумондорларидан бири бўлган.
Чарли Чаплин вафот этгач, уч ойдан сўнг унинг жасадини ўғирлаб кетишган.
Bluetooth Дания ва Норвегия халқларини бирлаштирган қирол Харальд Кўктиш шарафига шундай номланган.
Шотландия қироли Жеймс IV ҳаваскор стоматолог бўлган ва пул бериб фуқароларининг тишларини даволаган.