Американинг Калифорния штатида енгил юк машинаси тўрт нафар мактаб ўқувчисини уриб юборди, дея хабар берди “Россия 24” нашри.
Ушбу кўнгилсиз воқеа Парамаунт шаҳридаги бир мактаб ёнида рўй берган.
Рулда 19 ёшли йигит бўлган. У полиция томонидан ҳибсга олинди.
Жабрланган мактаб ўқувчилари госпиталга ётқизилди.






