Кенияда сўнгги нар шимол оқ каркидони вафот этди, дея маълум қилмоқда РИА Новости нашри.
Судан лақабли каркидон 45 беш йил умр кўрди. У Кениядаги Ol Pejeta қўриқхонасида яшаган. Қўриқхона ходимлари Суданнинг ўлимидан қаттиқ қайғуга тушишган.
Суданнинг ўлимидан сўнг ер юзида ушбу тур каркидонларидан икки нафари қолди: Суданнинг қизи Нажин ва невараси Фату.
Оқ каркидон қуруқликда яшовчи жонзотлар орасида филдан сўнг иккинчи ўринда энг йирик ҳайвондир.







