Марҳум олим Стивен Хокингнинг хоки Вестминстер аббатилига қўйиладиган бўлди, дея хабар бермоқда News.day.az нашри.
Олимнинг хоки Чарльз Дарвин ва Исаак Ньютоннинг қабрлари ёнига кўмилади.
Дафн маросими олимнинг ўзи фаолият олиб борган Кембриж университетида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, олимнинг дунё илм-фанига қўшган ҳиссаси ҳурмати юзасидан 2014 йили “Стивен Хокинг коиноти” номли фильм ишланган эди.







