АсосийDunyo

Барча замоннинг энг яхши фильми (Фото)

'Барча замоннинг энг яхши фильми (Фото)'ning rasmi

Барча даврнинг энг яхши фильми – “Шоушенкдан қочиш” кинофильми деб топилди. Бу ҳақда Кinopoisk.ru нашри маълум қилди.

IMDb сайтида олиб борилган бир неча йиллик сўровлар натижасида “Шоушенкдан қочиш” энг яхши ва энг севимли фильм деб топилган.

Ушбу фильм 1994 йили режиссёр Фрэнк Дарабонт томонидан суратга олинган. Фильм ҳозирда дунёнинг энг бой ва серунум ижод қилувчи ёзувчиларидан бири Стивен Кингнинг “Рита Хейворт ёхуд Шоушенкдан қочиш” асарига асосланган. Энг қизиғи, Стивен Кинг ушбу асарини саҳналаштириш учун дўсти Фрэнк Дарабонтга бор-йўғи бир долларга сотган.

“Агар ҳали ўттиз ёшга тўлмаган бўлсанг-у, умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилган бўлсанг, у ҳолда энг оғир синовларга шайлан, негаки Шоушенкдан чиқиш учун сенда ҳеч қандай нажот йўқ.”

Азиз томошабин! Ишонингки, “Шоушенк...” мутолааси ва томошасидан сўнг ҳаётингизда, ботинингизда эврилиш пайдо бўлиши, шубҳасиз.

Бошқа янгиликлар