АсосийDunyo

Британиялик акулага ем бўлишига оз қолди (ВИДЕО)

31 ёшли британиялик Лью Смарт акулани тасвирга туширмоқчи бўлиб, унга ем бўлишига оз қолди.  

У акуладан бир неча сантиметр узоқликда ўтиб кетди. Youtubeга жойланган ушбу даҳшатли видео бир ҳафтанинг ичида мингдан ортиқ маротаба кўрилди, дея хабар беради The Telegraph.
Смартнинг сўзларига кўра, у гигант акуланинг сузгичини кўрган вақтда соҳилда бўлган. Аммо, шундан сўнг хавфсиз жойга ўтиш  ўрнига у камерани олиб,  акула томон сузган.

Кейинчалик Лью Смарт бу турдаги акулалар қўрқинчли кўрингани билан инсон учун хавфсиз эканини маълум қилди. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар