Башар Асад Сурия президенти этиб қайта сайланди

ДУНЁ 05.06.2014, 10:19
Башар Асад Сурия президенти этиб қайта сайланди

Суриянинг амалдаги президенти Башар Асад мамлакатда ўтказилган президентлик сайловида катта устунлик билан ғалаба қозонди ва энди у яна 7 йил давомида мамлакатга раҳбарлик қилади. Бу ҳақда Associated Press нашри хабар бермоқда.

4 июнь куни парламент спикери овоз бериш натижаларини эълон қилди. Башар Асадни овоз берувчиларни 88,7 фоизи қўллаб-қувватлади.  Бу 10,3 миллион кишидир. Унинг рақиблари бўлган Хассан Абдул Иллоҳи ан-Нури ҳамда Мохир Абдул Ҳафиз Хаджар 4,3 ва 3,2 фоиздан овоз тўплашди. Юқори конститутцион суд 3 июнь куни бўлиб ўтган сайловда аҳолининг 73,42 фоизи қатнашгани ҳақида маълум қилди.

  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1