Тошкент туманида маст ҳолда сигарета чекиб ухлаш ёнғинга ва ўзи билан ўғлининг ўлимига сабаб бўлди.
ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси берган маълумотга кўра, 21 март куни соат 10.00ларда Масалбой маҳалласида яшаган, 1955 йилда туғилган А.Исаковнинг уйида ёнғин содир бўлган, кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин оқибатида уй жихозлари ёниб зарар кўрган ҳамда ёнғин ўчириш вақтида уй эгаси А.Исаков ва унинг ўғли, 1985 йилда туғилган Ж.Исаковларнинг тутундан димиққан, ҳамда куйган ҳолдаги жасадлари топилган.
Ёнғин А.Исаков уйида маст ҳолда сигарета чекиб ухлаб қолиши оқибатида келиб чиққанлиги аниқланган.






