Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг март ойи бошида ишга тушган сайтига фойдаланувчилар томонидан йўл ҳаракати қоидабузарликлари акс этган 60 та видеоролик келиб тушган.
Бу ҳақда пайшанба куни Тошкент ИИББ бошлиғи Рустам Жўраев аҳоли билан очиқ мулоқот чоғида маълум қилди.
Шундан 51 та ролик содир этилган қоидабузарликлар расмий далили сифатида қабул қилинган ва жами 34 миллион сўм миқдорида маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича баённомалар расмийлаштирилган.






