Маъмурий жавобгарликка тортиш мақсадида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш ҳолатлари техник фото- ва видеовоситалар орқали қайд этилади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар лойиҳаси муҳокама қилиш учун ҚҲТБТ порталида эълон қилинган, деб ёзади"Норма".
Бугунги кунда амал қилаётган табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш ҳолатлари учун маъмурий жавобгарликни (МЖТКнинг 91-моддаси) жарима санкцияларини тегишли равишда оширган ҳолда аниқлаштириш таклиф этилмоқда:
Чиқиндилар билан муомала қилиш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш | Чиқиндилар билан муомала қилиш соҳасида, хавфли чиқиндилар бундан мустасно | Хавфли чиқиндилар билан муомала қилиш соҳасида |
Илк бор содир этилган, атрофдаги табиатга зарар етказилмаган бўлса | фуқароларга ЭКИҲнинг 2 бараваридан 4 бараваригача миқдорда жарима; мансабдор шахсларга эса – ЭКИҲнинг 4 бараваридан 7 бараваригача миқдорда. | фуқароларга ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима; мансабдор шахсларга эса – ЭКИҲнинг 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда |
Маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса ёхуд табиий муҳитга зарар етказган бўлса | фуқароларга ЭКИҲнинг 4 бараваридан 8 бараваригача миқдорда жарима; мансабдор шахсларга эса – ЭКИҲнинг 8 бараваридан 15 бараваригача миқдорда | фуқароларга ЭКИҲнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима; мансабдор шахсларга эса – ЭКИҲнинг 20 бараваридан 30 бараваригача миқдорда |
Шунингдек, вояга етмаган шахсни чиқиндилар билан муомала қилиш соҳасида маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишга жалб этганлик учун жавобгарликни жорий этиш таклиф қилинди. Бундай хатти-ҳаракатлар учун жарима миқдори ЭКИҲнинг тахминан 10 бараваридан 30 бараваригача миқдорни ташкил этади.






