1

Пентагон: АҚШ ҳарбий харажатлар миқдорини ошириши лозим

ДУНЁ 23.03.2018, 16:19
Пентагон: АҚШ ҳарбий харажатлар миқдорини ошириши лозим

АҚШ Мудофаа вазири ўринбосари Жон Руд Сенатдаги чиқишида мамлакат ҳарбий харажатлари миқдорини ошириш лозимлигини билдирган. Бу ҳақда РИА Новости ёзади.

Жон Руд Америка армияси дунёдаги энг кучли армия ҳисобланиши, аммо бошқа давлатлар ҳам ўз ҳарбий салоҳиятини юксалтиришда давом этаётганини таъкидлаб, ҳарбий харажатларни ошириш масаласини Россия ва Хитойга ҳам боғлаган.

АҚШ Мудофаа вазири ўринбосарининг фикрича, Россия ва Хитой дунё тартиби ва мамлакатлараро ўрнатилган ҳудудий чегараларни ўзгартириш ниятида, шунинг учун ҳам бу икки давлат мамлакат хавфсизлигига тобора ўсиб бораётган таҳдиддир. Қолаверса, АҚШ ва унинг иттифоқчилари хавфсизлигига Шимолий Корея ва Эрон каби давлатлар ҳам таҳдид солиб турибди.

Сал аввалроқ, Пентаган раҳбари Жеймс Меттис ҳам Хитой ва Россияни дунёни авторитар қолипга солиш ниятида бўлган давлатлар, дея таърифлаган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1