АсосийJamiyat

Намангандаги боғчалардан бирига овқатларни етказиб бериш бўйича эксперимент ўтказилди

'Намангандаги боғчалардан бирига овқатларни етказиб бериш бўйича эксперимент ўтказилди'ning rasmi

Наманган вилоятининг Чуст туманидаги 35-сонли мактабгача таълим муассасаси ошхонасида тайёр овқатларни етказиб бериш бўйича эксперимент ўтказилди. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур эксперимент жараёнида вилоятдаги бир неча МЧЖлар иштирок этиб, улар орасидан “Chust tayyorlov lyuks” МЧЖ танлаб олинди ва ушбу корхона билан туман мактабгача таълим бўлими ўртасида шартнома имзоланди.

Эндиликда эксперимент ғолиби бўлган “Chust tayyorlov lyuks” МЧЖ томонидан туманидаги 8, 28, 30, 34, 35-мактабгача таълим муассасаларига санитария ва гигиена талабларига жавоб берадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёр овқатларни етказиб бериш таъминланади.

    Бошқа янгиликлар