Голливуд актери Брэд Питт муҳожирлар ҳақидаги фильмга продюсерлик қилади.
Ушбу фильмдаги бош рол “Оскар” мукофоти совриндори “12 йил қулликда” картинасида бош ролни ижрочиси Лупита Нионгога топширилди. The Hollywood Reporter нашрининг ёзишича, ушбу фильм Чимаманда Нгози Адичининг “Американа” романи асосида суратга олинади. Китоб икки нигерияликнинг муҳаббати ҳақида.
2013 йилда Питтнинг Plan B компанияси Стив Маккуиннинг “12 йил қулликда” фильми билан шуғулланган. Ушбу фильм “Оскар” мукофотини уч йўналишида ғолибликни қўлга киритган. Лупита Нионго эса “Энг яхши иккинчи даражали актриса” номинациясида ғолиб бўлган.





