Фарғона вилоят божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилиб, Фарғона тумани “Водил” қишлоғида 1995 йилда туғилган Ф. Ж. бошқарувидаги “Мерседес-бенц” русумли юк автомашинаси тўхтатилди, деб хабар берди Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати.
Автомашина кўздан кечирилганида, юкхонасида нархи 43 млн. 33 минг сўмлик, 9563 кг. “Бухоро 102” навли дориланган уруғлик чигит мавжудлиги аниқланди.
Ж.Б. уруғлик чигитларни А.Г.га тегишли эканлигини ва уларни 10 млн. сўм эвазига айланма йўл орқали Қирғизистон Республикасига ўтказмоқчи бўлганини маълум қилди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.






