АсосийDunyo

Вашингтонда ўқотар қуролларга қарши норозилик намойиши бўлиб ўтмоқда (фото)

'Вашингтонда ўқотар қуролларга қарши норозилик намойиши бўлиб ўтмоқда (фото)'ning rasmi

Бугун, шанба куни Вашингтонда “Ҳаётимиз учун олға қадам ташлаймиз!” номи ила норозилик намойиши бошланди. Бу ҳақда РИА Новости нашри хабар қилди.


Ўн минглаб одамлар Пенсильвания-авенюни тўлдиришди. Улар Конгресс томон йўл олишмоқда.

Намойишда қатнашаётган мактаб ўқувчилари, уларнинг ота-оналари ва оддий америкаликлар мамлакат ҳукуматидан ўқотар қуролларни қаттиқ назоратга олишни талаб қилишмоқда.

    Бошқа янгиликлар