АсосийJamiyat

Мирзачўллик аёл ўз поччасининг кўкрагига пичоқ урди

' Мирзачўллик аёл ўз поччасининг кўкрагига пичоқ урди'ning rasmi

Жиззах вилояти Мирзачўл тумани Ғалаба маҳалласида яшовчи Ирина Қўлдошеванинг «Янгидала» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи поччаси Иван Лукашовникига меҳмонга келиши кўнгилсизлик билан якунланди. Биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилган почча билан қайинсингилнинг ўзаро баҳси жанжалга айланди.

Муқаддам судланган Ирина жанжалда ҳаддидан ошиб кетди. Поччасининг кўкрагига ошхона пичоғи билан бир неча марта уриб тан жароҳати етказди. Натижада оғир жароҳат олган И.Лукашов воқеа жойида вафот этди.

Вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар