АсосийJamiyat

Қозоғистонда юк поезди уриб юборган андижонлик аёл воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди

'Қозоғистонда юк поезди уриб юборган андижонлик аёл воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди'ning rasmi

Ўзбекистон ФВВга 23 март куни соат 16:12 да Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида Ўзбекистон фуқароси билан рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида тезкор хабар келиб тушади.

Андижонлик Рўзихон Сатимовани Абай туманидаги «Карабас» бекати ҳудудида темир йўлни кесиб ўтаётганида юк поезди уриб юборади.

Олинган жароҳатлар оқибатида аёл воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. Ҳозирда унинг жасади Абай туманидаги шифохонада сақланмоқда, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар