АсосийJamiyat

Damas ва «КамАЗ» юк машинаси тўқнашувида 2 киши ҳалок бўлди, 9 киши жароҳатланди

'Damas ва «КамАЗ» юк машинаси тўқнашувида 2 киши ҳалок бўлди, 9 киши жароҳатланди'ning rasmi

Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида 24 март куни катта талафотларга сабаб бўлган йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Хабарда қайд этилишича, соат 16:30 атрофида Ж.Усмонов Шеробод туманида автомобилида «Шеробод—Жарқўрғон» йўлининг 7-километрида қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган А.Зиёдуллаев бошқарувидаги «КамАЗ» юк машинасига урилиб, тўқнашув содир этди.

ЙТҲ оқибатида Damas йўловчилари 1959 йилда туғилган М.Абдуллаев ва 2016 йилда туғилган Л.Абдузоиров воқеа жойида ҳалок бўлди.

Ҳайдовчи Ж.Усмонов ва яна 8 нафар йўловчи жароҳат олиб, касалхонага ётқизилди.

    Бошқа янгиликлар