Самарқандда “Биз, ёшлар жиноятчиликка қаршимиз!” шиори остида “Ёшлар марафони” ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, вилоят ҳокимлиги, жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган марафонда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган 6 мингга яқин кўнгилли иштирок этди.
Регистон майдонидан бошланган марафон вилоят мусиқали драма театригача бўлган 3,8 километрлик масофода ўтказилди. Унда уч ёш тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
– Бугунги марафонда биринчи ўринни эгалладим. – дейди Самарқанд давлат университети талабаси Маҳлиё Сатторова. – Ушбу тадбир ёшларни спортга жалб қилиш орқали жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олишга хизмат қилади.








