Шанба куни АҚШ марказий резведка бошқармаси Twitter ижтимоий тармоғида аккаунтга эга бўлди. Бу ҳақда "РИА Новости" хабар беради.
“Биз буни тасдиқлай олмаймиз ҳам, рад ҳам қила олмаймиз, бу бизнинг биринчи твит”, -дейилади МРБнинг @CIA профилидаги биринчи твитида.
Бошқарма профили твиттер томонидан МРБга тегишли эканлигини тасдиқланди ва нишон билан белгиланди.
Ҳозирга келиб, аккаунтга 300 мингдан ортиқ фойдаланувчи обуна бўлган. МРБнинг ўзи эса 25 аккаунтга обуна бўлди. Улар орасида миллий хавфсизлик агентлиги, оқ уй ва федерал қидирув бюроси аккаунтлари мавжуд.
Шунингдек, МРБ Facebook ижтимоий тармоғида ҳам рўйхатдан ўтди.
Бунга қадар бошқарма Youtube видеохостинги ва Flickr тармоқларида рўйхатдан ўтган эди.





