АсосийJamiyat

Наманганда қария кетмон билан уриб ўлдирилди

'Наманганда қария кетмон билан уриб ўлдирилди'ning rasmi

Наманган шаҳрида 24 март куни 80 ёшли қария ўлдирилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

"Соат 15:10 атрофида Тўрақўрғон тумани, Ҳ.Олимжон маҳалласида яшовчи, 1971 йилда туғилган А.Умаров шаҳарнинг Бунёдкор маҳалласида яшаган пенсионер, 1937 йилда туғилган Р.Неъматовнинг бошига кетмон билан уриб, жароҳат етказди", - дея қайд этилган хабарда.

Бунга қариянинг уйида рўй берган ўзаро жанжал сабаб бўлгани билдирилмоқда.

Зарба натижасида Р.Неъматов воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. А.Умаров қўлга олинди.

    Бошқа янгиликлар