Хитой футболчиларига танасидаги татуировкаларни кўрсатиш ва янгиларини чиздириш тақиқланиши мумкин, дея хабар UFF.
Хитой футбол ассоциацияси маҳаллий футболчилар ва барча ёш тоифасидаги терма жамоалар вакилларига татуировкани тақиқловчи қарор тайёрламоқда.
Яқинда Хитой ёшлар терма жамоасининг Сурияга қарши ўйини ва миллий терма жамоанинг Уэльсга қарши ўртоқлик учрашувида футболчилар таналаридаги суръатларни махсус воситалар билан беркитганлар.






