25 мартдан 26 мартга ўтар кечаси Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек туманида жойлашган "Chopar" кафеси филиалида ёнғин юз берди. Олов қўшни бинода жойлашган "Les Ailes" кафесига ҳам ўтган, деб хабар қилади Тошкент ИИББ матбуот хизмати.
Ёнғин ҳақидаги хабар тунги соат 2:09 да келиб тушган. Соат 2:20 да ўт ўчириш жамоаси воқеа жойига етиб борган ва соат 2:31 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.


Ҳодиса оқибатида ҳар иккала бинонинг том қисми ҳамда "Chopar" кафеси филиали биносининг ички қисми зарарланган. Қурбонлар йўқ.
Ёнғинга электр симларида юзага келган қисқа туташув сабаб бўлганлиги тахмин қилинмоқда.

Ўз навбатида, ЁХБ ҳамда ИИББ барчани ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилишга чақиради.






