Авторақамлар сотилиши аввалги ҳафтага нисбатан деярли 43% га ўсди

ИҚТИСОДИЁТ 26.03.2018, 15:56
Авторақамлар сотилиши аввалги ҳафтага нисбатан деярли 43% га ўсди

Жорий йилнинг 12 мартдан 18 мартигача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 798,7 млрд сўмлик битимлар тузилиб, аввалги ҳафтага нисбатан деярли 43% га ўсди. Сотув ҳажмларининг ўсиши биржанинг барча савдо платформаларида қайд этилди. Бу ҳақда "ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Кўриб чиқилаётган даврда биржа савдоларининг ҳажми 526,6 млрд сўмдан 702,3 млрд сўмгача ошди. Сотувлар бўйича қурилиш моллари иккинчи ўринни 24,9% билан эгаллаб турибди. Етакчилик кимё маҳсулотларида бўлиб, биржа бозорининг 25,6% ни эгаллади. Кейинги ўринда 13% улуш билан рангли металлар жойлашди.

Валюта савдо майдончасида қарийб 1,9 млн АҚШ долларлик пахта толаси, полиэтилен, алюминий, техник мойлар сотилди. Бунда пахта толасининг биржа экспорт бозоридаги улуши 57%, полиэтиленики 19% ни ташкил қилди.

Ўтган ҳафта мобайнида биржанинг онлайн аукционлари орқали 71 та автомобиль рақам белгилари сотилди. Булардан 56 таси жисмоний шахсларга, 15 таси юридик шахсларга сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 943 млн сўмни ташкил қилди.

Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг деярли 61% олий тоифадаги авторақамларга, 24% битимлар 2 тоифа авторақамлар ва 15% битимлар 3-тоифа авторақамлар бўйича тузилган.

Харидорлар таркибида етакчиликни Самарқанд автоҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 29% га етди. Кейинги ўринни Тошкент ва Тошкент вилояти – 17%, учинчи ўринда эса Фарғона ва Наманган вилоятлари харидорлари мос равишда 14% ва 13% улуш билан эгалладилар. Қолган вилоятларнинг умумий улушлари 27% ни ташкил этди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1