Испания Қироли: “Ўғлим шаҳзода Чарльз каби кутиб қолишини истамайман”

ДУНЁ 09.06.2014, 14:23
Испания Қироли: “Ўғлим шаҳзода Чарльз каби кутиб қолишини истамайман”

76 ёшли Испания қироли тахтни ўз ўғлига бўшатиб беришга қарор қилди, дея ёзади The Telegraph.

Нашрнинг хабар қилишича, монарх бу ҳақда Испания қироллиги саройи бошқарувчиси Рафаэл Спотторнога маълум қилган.

“Менинг ўғлим шаҳзода Чарльз каби тахтга ворисликни кутиб қолишини истамайман”, - деди Испания қироли. 

Елизавета II дан сўнг Буюк Британия тахтга ўтириш керак бўлган 65 ёшли шаҳзода Чарьлз , британия тарихидаги энг кекса ворисдир. 

2 июнь куни Испания қироли Хуан Карлос ўғли Филипе фойдаси учун тахтдан воз кечишини маълум қилди. 18 июнь куни Испания парламенти шаҳзодага ваколатни топшириш тўғрисидаги қонунни кўриб чиқиши кутилмоқда. Бир кун ўтиб эса Филипе VI тахтга ўтириши мумкин.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1