Тошкентда иситиш мавсуми якунланди

ЖАМИЯТ 27.03.2018, 15:15
Тошкентда иситиш мавсуми якунланди

Тошкент шаҳар ҳокими 2018 йилнинг 26 март куни “Тошкент шаҳрида 2017-2018 йилги иситиш мавсумини якунлаш тўғрисида”ги 471-сонли қарорга имзо чекди. Унга кўра, 26 март кунидан бошлаб пойтахтдаги марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчи-истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлаш, яъни иситиш мавсуми якунланади.

"Навбатдаги мавсум поёнига етди. Шу билан бирга, қарорда “Тошиссиққуввати” ИЧБ УК, “Тошкент иссиқлик электрмаркази”, “Toshkent issiqlik markazi” АЖ, туман ҳокимликлари ҳамда Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига 2018-2019 йилги иситиш мавсумига тайёргарлик ишларини олиб бориш бўйича тегишли топшириқлар берилган", - дейилган Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати берган хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1