1

Президент маслаҳатчиси бир неча йиллик муаммони, бир неча соатда ҳал қилди

ЖАМИЯТ 28.03.2018, 09:24
Президент маслаҳатчиси бир неча йиллик муаммони, бир неча соатда ҳал қилди

БУ ГАЛ АҲОЛИ МУАММОЛАРИГА ЕЧИМНИ ҲАФТАЛАБ КУТМАДИ! СОАТЛАР ЕТАРЛИ БЎЛДИ. . .

Аҳоли талаби билан Урганчда янги ширкат очилди ва ўша куннинг ўзида ҳисоб рақами ишга тушди!

Давлат маслаҳатчисининг Хоразмда аҳолига амалий кўмак бериш ишлари давом этмоқда.

“ Ёшлик” маҳалласидаги кўп қаватли уйларда яшаётган аҳоли билан суҳбатлашган Қаҳрамон Қуронбоев уларнинг муаммоларига қулоқ тутди.

— Биз уй-жой мулкдорлари ширкати фаолиятидан етарли даражада қониқиш ҳосил қилмаяпмиз. Муаммоларимиз керагидан ҳам кўп, – дейишди суҳбат давомида аҳоли.

Президент вакили муаммоларга қулоқ тутди. Ушбу ҳудудда янги ширкатга эҳтиёж борлигини сезиб, унга аҳоли ичидан номзод беришларини сўради, деб ёзади ЎзА.

Аҳолининг таклифи билан янги очилган ширкатга Илҳом Абдураҳмонов раҳбар этиб сайланди.

Ширкатнинг ҳисоб рақами шу куннинг ўзидаёқ расмийлаштирилди.

Аҳоли хурсанд. Энг асосийси, уларнинг талаби соатлар ичида қондирилди!

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1