АсосийJamiyat

Тошкентда Қуръони Каримни сотиб олиш учун катта навбат юзага келди (фото)

'Тошкентда Қуръони Каримни сотиб олиш учун катта навбат юзага келди (фото)'ning rasmi

Бугун "Ҳилол нашр" матбаа-нашриёти дўконларида Мусҳафи шарифнинг савдоси бошланди. Минглаб юртдошларимиз Аллоҳнинг муборак каломини қўлга киритиш илинжида тонг сахарлаб дўконларимизга келиб жонли навбатда туришибди. Бу ҳақда islom.uz нашри маълум қилди.

Қувонарли жиҳати, оламон кўплигига қарамай бетартиблик кузатилмаяпти. Бу ҳам Аллоҳнинг каломига бўлган муҳаббат юзасидан бўлса керак. Яна эътиборли томони, Жиззах ва Тошкент вилоятидан бир неча киши кеча кечки соат 11:00да келиб, дўкон атрофида эрталабгача қолишган.

Эслатма, Қуръон карим 50000 ададда нашр қилишга рухсат олинган. Биринчи босқичда шу ададдан 10000 нусҳа савдога чиқарилди. Кейинги ойларга қолган адади ҳам нашр қилиниб савдога чиқарилади. Қуръони Каримни сотиш учун тавсия қилинган нарх 31 минг сўм этиб белгиланган.

Келгусида яна ҳам кўп ададда нашр қилиниши режалаштирилган.

Бошқа янгиликлар