Сўнгги пайтларда ташқи кўриниши ўзгариб, доимгиданда латофатли бўлиб бораётган Райҳон Ғаниевани кичик суҳбатга тордик. Ахир, унинг гўзаллик сири ҳаммага бирдек қизиқ...
— Қоматингизни назорат қилиш учун нималарга риоя қиласиз?
— Вақтим тиғизлиги боис бир кунда икки маµал овқатланаман, холос. Ора–чора бирор нима тамадди қилиб олишим мумкин. Репетиция жараёнларидаги тайёгарлик жисмоний юкламанинг ўрнини қоплайди.
— Вазнингиз ортган пайтлар ҳам бўлганми?
Фарзандларим дунёга келганидан сўнг бироз тўлишгандим. Ҳозир секин-аста аввалги вазнимга қайтдим. Илгаригидек 50 кило кўрсаткичга эга бўлганман. Тўғри овқатланиш ва спорт машқларига риоя қилинса, қоматни тартибга келтиришнинг қийин жойи йўқ.