АсосийJamiyat

Японияда Ўзбекистоннинг суд тизимидаги ислоҳотларга оид тақдимоти бўлиб ўтди

'Японияда Ўзбекистоннинг суд тизимидаги ислоҳотларга оид тақдимоти бўлиб ўтди'ning rasmi

Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги тадқиқот маркази ва Бош прокуратура Олий ўқув курслари вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси жорий йилнинг 22 март куни Токио шаҳрида ташкил этилган “Ўзбекистонда маъмурий тартиб-таомиллар соҳасидаги қонунчиликни тадбиқ этишнинг айрим масалалари: халқаро тажриба ва таҳлил” мавзусидаги ўзбек-япон симпозиумида иштирок этишди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Унда Ўзбекистонда тарихан қисқа вақт ичида жамиятни тубдан демократлаштириш ва суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилаётгани ҳамда миллий қонунчилик ва суд амалиётини тизимли равишда такомиллаштириш бўйича чоралар кўрилаётганини таъкидланди.

Япониялик мутахассислар Ўзбекистоннинг ижтимой-сиёсий ҳаётининг барча жабҳаларини, шунингдек, суд тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ўзгаришларга юқори баҳо беришди. Айниқса, суд-ҳуқуқ қонунчилигини ривожланиш тенденциясини таъкидлаб, “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги қонун ҳамда Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги Кодекснинг қабул қилиниши муносабати билан келажакда ҳамкорлик муносабатларини янада жадал давом эттиришга, қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдиришди.

Симпозиум доирасида Ўзбекистон делегацияси вакиллари Нагоя Университети, Япония адлия вазирлиги ҳузуридаги илмий-тадқиқот маркази, Олий суд ҳамда Олий суд ҳузуридаги илмий-тадқиқот марказларида бўлишиб, судьяларни танлаш ва тайинлаш, фаолиятини баҳолаш, судьяларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш масалаларида тажриба алмашдилар.

    Бошқа янгиликлар