Қурол сақлаш қоидасига риоя қилмаслик вояга етмаган опа ўз синглисини отиб қўйишига сабаб бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
"Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида 27 март куни соат 21.30ларда, “Ёшлик” маҳалласи Мустақиллик кўчасида яшовчи, 2005 йилда туғилган Н.Эрматова уйида шкаф ичидан, бирга яшовчи буваси, Д.Эрматовга тегишли тир пневматик милтиғини олиб ўйнаётган вақтида бехосдан милтиғдан ўқ отилиб кетиб бирга яшовчи синглиси, 2012 йилда туғилган Э. Эрматованинг пешона қисмига тегиб, жароҳат олиб, Тошкент шаҳрида жойлашган РШТЁИМга ётқизилган", - деб қайд этилган хабарда.
Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






