АсосийJamiyat

“Telegram” қачон ўз фаолиятини тиклаши ҳали маълум эмас

'“Telegram” қачон ўз фаолиятини тиклаши ҳали маълум эмас'ning rasmi

Айни пайтда интернетдаги турли ижтимоий тармоқлари фойдаланувчиларнинг “Telegram” хизмати ишламай қолгани ҳақидаги турли фикрларига тўлиб кетди.

Хабарингиз бор, бугун Тошкент вақти билан туш ярмидан бошлаб Европа ва Яқин Шарқдаги баъзи давлатлар, АҚШнинг Калифорния штати ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳудудидаги мамлакатларда “Telegram” ишламай қолди.

Ҳалигача ушбу хизматдан фойдаланиш имконияти тикланмади.

Бундан олдинги шу каби носозлик бир соат ичида бартараф этилган эди.

Бу гал мазкур камчилик қачон тугатилиши ҳозирча маълум эмас.

    Бошқа янгиликлар