Олий Мажлис Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонун маъқулланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Таъкидланганидек, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Натижада уй-жой коммунал хизматлар кўрсатиш, кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланиш, шунингдек хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг молиявий-иқтисодий барқарорлигини ошириш бўйича самарали ва сифатли янги тизим шакллантирилди.
Айни пайтда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида 157 минг нафардан ортиқ ходим ва хизматчи фаолият кўрсатмоқда.
Коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш, садоқат билан бажарилган меҳнатни рағбатлантириш мақсадида қонунда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ташкил этилган кун – 18 апрелни Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни этиб белгиланиши қонунда ўз ифодасини топган.
29.03.2018 15:44
18 апрель - Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни бўлади






