Футбол бўйича жаҳон чемпионати бошланадиган кун, маҳаллий вақт билан 00:00 дан Рио-де-Жанейродаги уч нафар аэропорт ходимлари иш ташлаш эълон қилишди.
Аэропортда техник ходимларнинг 20 фоизи ишламайди. Бу намойиш жаҳон чемпионатига ташриф буюрган чет элликларга хизмат кўрсатишда муаммолар келтириб чиқаради. Бироқ, фуқаро авиацияси миллий агентлиги вазиятни назорат қилаётгани ва ЖЧ давомида авиакомпаниялар ишлашда давом этишини маълум қилди.
ИТАР-ТАСС хабар қилишича, намойишчилар меҳнат шароитини яхшилашни, ойлик маошни оширишни ва умумий меҳнат шартномаларини тузишни талаб қилишмоқда.
Аввалроқ, Сан-Паулу метро ходимлари иш ташлашган эди. Аммо, улар ўз қарорларини ўзгартиришган.





