Бангладешнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Бангладеш мустақиллигининг 47 йиллиги муносабати билан тадбир уюштирди.
Бангладешнинг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Мосуд Маннан нутқ сўзлаб, Бангладеш озодлиги учун курашган ватандошлари руҳини ёд этди. Тадбирда “Бангладешда савдо ва бизнеснинг ривожланиши” номли фильм ҳам намойиш этилди.

Тадбирда кўплаб олиймақом меҳмонлар — дипламтик корпус раҳбарлари, олий ўқув юртлари ректорлари, бизнесменлар, санъат намоёндалари, ОАВ ходимлари ва Бангладеш жамоати вакиллари иштирок этишди.

Фото: Юрий Корсунцев






