ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълумотига кўра 30 март куни Тошкент вақти билан соат 23:45да Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ер силкиниши қайд этилди. Зилзила маркази Тошкент шаҳридан 465 км узоқликда жанубий йўналишда Афғонистон Республикаси ҳудудида қайт этилган.
Зилзила магнитудаси марказда 5,2 баллни ташкил этди. Зилзила кучи Тошкент шаҳрида 2 балл, Тошкент вилойтида 2 балл, Самарқандда 2 балл, Сирдарйода 2 балл, Фарғонада 2 балл, Наманганда 2 балл, Андижонда 2 балл, Жиззахда 2 балл, Қашқадарйода 2 балл, Сурхондарйода 2-3 баллни ташкил этди.
Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмади.
Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.
31.03.2018 06:22
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ер ости силкинишлари кузатилди






