1

Блаттер:"Қрим клублари Украина чемпионатида ўйнашлари лозим"

СПОРТ 12.06.2014, 15:50
Блаттер:"Қрим клублари Украина чемпионатида ўйнашлари лозим"

ФИФА президенти Йозеф Блаттер Сан-Паулуда Россия футбол ассоциацияси билан Қрим футбол клублари тақдири ҳақида ҳеч қандай музокалар олиб бормагани ҳақида маълум қилди. 

“Йўқ, биз буни муҳокама қилмадик”, - дея иқтибос келтирмоқда Sportbox.ru сайти Йозеф Блаттер сўзларидан. 

“Бундай саволлар телефон билан ҳал қилинмайди.  Бу савол ФИФАнинг  регламент ва ҳужжатлари билан боғлиқ ”, - дейди Блаттер. 

ФИФА президенти “Қрим масаласи”ни оддий муаммо эмаслигини ва ҳалқаро қарашлардан Қрим Украинанинг бир қисми эканлигини айтмоқда. “Агар Қрим футбол клублари профессионал лигада ўйнашни давом эттиришни исташса, улар Украина лигасида қатнашишлари лозим”, - дейди Блаттер. 

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1